«Зарафшон»нинг бугунги (2020 йил 7 январь, №2) сонида ўқинг
5 январь куни халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи 5 та округда такрорий овоз бериш ўтказилди. Хўш, ушбу жараён натижалари қандай бўлди? Қайси сиёсий партиялардан кўрсатилган номзодлар депутатликка сайланди? Умуман, вилоят Кенгашига жами қайси партиядан қанча номзод депутатликка сайланди?
***
Маҳмудхўжа Беҳбудий. У ким бўлган? Биз уни муносиб қадрлаяпмизми? Беҳбудийнинг нафақат педагог, журналист, маърифатпарвар, балки сиёсий арбоб эканини биламизми? Моҳир тадқиқотчи Ҳалим Сайиднинг Самарқанд вилояти ҳокими номига очиқ хат йўллашининг сабаблари нимада?
***
«Турмуш ўртоғим ҳарбийга борганда эрталаблари гугурт чўпи ёниб ўчгунча кийиниб олишимиз талаб этиларди, дерди. Ҳозир аскарлар катта казармада эмас, ҳар бирида тўрт каравот қўйилган, озода, ёруғ хоналарда ухлашар экан». Марказий ҳарбий округида ташкил этилган «Аскар оналари» тадбирида бу ердаги шароитларни кузатган онахон ҳаяжонини яширолмади.