Зилзила вақтида ўзингизни қандай тутишни биласизми?

Шу йилнинг 20 октябридан 27 октябрига қадар мамлакатимизда “Аҳолини зилзилага тайёрлаш" ҳафталиги бўлиб ўтмоқда.
Ҳафталик доирасида вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси мутахассислари томонидан Самарқанд туризм ва маданий мерос техникумида профилактик тадбир ташкил этилди.
Техникум талабалари иштирокида ўтган учрашувда зилзиланинг турлари, уларнинг келиб чиқиш сабаблари, содир бўлиш механизми, шунингдек, инсон ҳаёти ва инфратузилмаларга таъсири ҳақида батафсил маълумот берилди.
Шунингдек, иштирокчиларга зилзила вақтида ўзини тутиш қоидалари, хавфсиз жойни танлаш, бинолардан эвакуация қилиш тартиби, биринчи ёрдам кўрсатиш усуллари ва бошқа муҳим эҳтиёт чоралари ҳақида амалий кўрсатмалар намойиш этилди.
Учрашувда нохуш ҳодисалар содир бўлган пайтда ваҳимага берилмаслик, осойишталикни сақлаган ҳолда, аввало, болалар, кекса ва ногиронларга ёрдам кўрсатиш зарурлигини, фуқароларнинг ҳушёрлиги ўз ҳаёти ҳамда бошқалар хавфсизлиги учун муҳим экани эслатиб ўтилди.
Тадбир якунида талабалар зилзила хавфи юзага келганда тўғри ҳаракат қилиш бўйича амалий машғулотларда иштирок этиб, ўз билим ва кўникмаларини мустаҳкамлашди.
Илҳом Боқиев,
вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати бошлиғи.