“Ziyovuddin silk” МЧЖ йил якунигача 27 тонна ипак толаси ишлаб чиқаради
Жорий йилда Инвестиция дастурига кўра, Пахтачи туманидаги “Ziyovuddin silk” масъулияти чекланган жамияти томонидан умумий қиймати 14,0 миллиард сўмлик ипак толаси ишлаб чиқариш ва тола экспортини амалга ошириш лойиҳаси белгиланган.
Мазкур лойиҳанинг амалга оширилиши натижасида 50 та янги иш ўринлари яратилади.
Айни кунларда корхона цехларига Хитой Халқ Республикасидан олиб келинган ипакни қайта ишловчи замонавий асбоб-ускуналар ўрнатилмоқда.
Пахтачи тумани ҳокими М.Ҳамдамов хорижлик мутахассис ҳамроҳилигида ушбу ускуналарнинг ўрнатилиши ва ишлаш жараёнлари билан танишди.
- Ушбу ихчам ва замонавий технологиялар тўлиқ ишга тушгач, корхонамиз бир йилда 240 тонна ипакни қайта ишлаш имкониятига эга бўлади, - дейди ҳамда “Ziyovuddin silk” МЧЖ раҳбари Т.Ҳайдаров. – Шу йил якунигача 27 тонна ипак толаси ишлаб чиқаришни режалаштирганмиз.
Пахтачи тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.