Озиқ-овқат маҳсулотларнинг ранги инсон танасига таъсир қиладими?
Мутахассислар бу саволга "ҳа" деб жавоб беришади. Қуйида айрим маҳсулотларнинг рангига қараб инсон танасига таъсири билан танишамиз:
1️⃣ Оқ рангли маҳсулотлар - сут ва сут маҳсулотлари, гуруч, саримсоқ, оқ карам - тинчлантиради, асабийлик тарангликни йўқотади ва буйраклар орқали заҳарли моддаларни чиқариб ташлайди.
2️⃣Яшил рангли озиқ-овқатлар (брокколи, салат барглари, кўкатлар, яшил нўхат, яшил қалампир, бодринг) мия фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади ва асабий тарангликни енгиллаштиради.
3️⃣ Сариқ рангли маҳсулотлар (лимон, ананас, банан, маккажўхори, сариқ пишлоқ ва тухум сариғи) овқат ҳазм бўлишини рағбатлантиради, иштаҳани яхшилайди ва қонни тозалашга ёрдам беради.
4️⃣ Тўқ сариқ рангли мева ва сабзавотлар (сабзи, ўрик, шафтоли, мандарин ва апельсин) асаб ҳужайраларини тиклашга ёрдам беради, кайфиятни яхшилайди, бош оғриғини енгиллаштиради, шунингдек, буйраклар орқали заҳарли моддаларни чиқариб ташлашга ёрдам беради.
5️⃣ Қизил рангли сабзавотлар (лавлаги, қизил қалампир, помидор ва қулупнай) модда алмашинувини тезлаштиради, шунингдек, қон айланишини яхшилайди.
6️⃣ Кўкимтир рангли сабзавотлар (бақлажон, қора узум, олхўри) қон томирларини ҳимоя қилувчи «антоцин» моддасини ўз ичига олади.