Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Грант танлови 1-тур ғолиблари аниқланди

Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши ҳузуридаги Жамоат фонди томонидан эълон қилинган “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” давлат дастури ижросини таъминлашда таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга ошириш” номли 1-тур танлови ғолиблари билан танишинг.

Ўзбекистон корейс маданий марказлари ассоциациясининг Самарқанд вилояти ҳудудий бўлинмаси ("1937-2022: Уч авлод учрашуви" лойиҳаси учун) - 50 млн. сўм.

Самарқанд вилояти «Imkon» фуқаролик жамиятини ривожлантириш ва инсон тараққиёти маркази (“Маҳаллаларда ёшларнинг диний экстремизм ва миссионерлик таъсирига тушиб қолишининг олдини олишда давлат органлари билан ижтимоий шерикликни йўлга қўйиш” лойиҳаси учун) - 50 млн. сўм.

Ургут тумани "Совғон" маҳалла фуқаролар йиғини ("Маҳалла ва ёшлар кутубхонаси" номли электрон кутубхона ва турли адабиётларни жамлаган бадиий кутубхона фаолиятини ташкил этиш” лойиҳаси учун) - 50 млн сўм.

Ўзбекистон Республикаси "Оммавий-ҳуқуқий тадқиқотлар маркази" ННТ Самарқанд вилояти ҳудудий бўлинмаси (“Самарқанд вилояти давлат органлари ва муассасаларининг таълим, соғлиқни сақлаш ва бандлик соҳасида ижтимоий шериклик бошқарувини таъминлашга доир фаолияти устидан самарали жамоатчилик назоратини амалга оширишга кўмаклашиш” лойиҳаси учун) - 50 млн. сўм.

“Тадбиркор аёл” Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциациясининг Паст Дарғом тумани ҳудудий бўлинмаси ("Туманнинг чекка маҳаллаларида миллий ҳунармандчиликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка ўқитиш" лойиҳаси учун) - 50 млн. сўм.

Муассаса шаклидаги "Yoshlar kelajagimiz" жамғармасининг Самарқанд вилоят филиали ("Маҳаллаларда "Бизнес марафон мотивацион" тренингларни ташкил этиш ва рақоботбардош бўлмаган ишчиларни жамғарма томонидан ишга туширилган e-kasb.uz онлайн платформаси орқали ўқитишни ташкил этиш" лойиҳаси учун) - 50 млн. сўм.