10 кун давомида юз берган йўл-транспорт ҳодисаларида 41 киши ҳалок бўлди
1 февралдан 11 февралгача Ўзбекистонда 126 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Улардан 33 таси ўлим билан боғлиқ, деб хабар берди ИИВ ЙҲХББ матбуот хизмати.
ЙТҲлар натижасида 41 киши вафот этди (30 киши воқеа жойида, 11 киши касалхоналарда) ва 136 киши турли даражадаги тан жароҳатларини олишди. Aw
38 та ҳолатда авариялар пиёдаларнинг белгиланмаган жойда кўчани кесиб ўтиши оқибатида, 13 та ҳолатда ҳайдовчилар эҳтиётсизлиги туфайли содир бўлди. 12 та ЙТҲ белгиланган тезлик режимига риоя қилмаслик, 11 таси ҳайдовчининг пиёдани пайқамай қолиши, 11 таси қувиб ўтиш қоидаларини бузиш туфайли рўй берган.
Ушбу даврда Самарқанд вилоятида бахтсиз ҳодисалар қайд этилмади.