11 ноябрь куни нодир астрономик ҳодиса кузатилади
- 07.11.2019 10:06
- 471
- Ўқинг, қизиқ!
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг хабар беришича, 2019 йил 11 ноябрь куни нодир астрономик воқеа – Меркурий сайёрасининг Қуёш гардишидан ўтиши кузатилади. Бу ҳодиса Меркурий транзити, деб ҳам аталади.
Транзит Тошкент вақти билан 17:36 да бошланиб, 23:04 гача давом этади ва Меркурий сайёраси Қуёш ва Ер ўртасида бўлади.
Ўзбекистонда бу вақтда Қуёш ботаётганини ҳисобга олсак, ушбу транзитни фақат Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида қисман кузатиш имкони бор, холос.
Шимолий Америка материги ҳудудида Қуёш чиқиши пайтида, Жанубий-Ғарбий Осиё мамлакатлари, Африка ва Европа қитъалари ҳудудларида эса Қуёш ботаётган пайтда уни кузатиш имкони мавжуд.
Жанубий Америка ҳудудида жойлашган давлатларда транзитни тўлиқ, яъни деярли 6 соат кузатиш мумкин.