130 йил аввал ёзувчи бугунги банк карталари ҳақида ёзганди
Ўз ҳаётини техник қулайликларсиз тасаввур қилолмайдиган ҳозирги замон сайёрамиз аҳолиси ўтмишда фантаст ёзувчилар ўз асарларида бу тараққиёт ҳақида башорат қилишганини билишмайди.
1888 йилда унча таниқли бўлмаган америкалик ёзувчи Эдвард Белламч «Ортга назар» утопик романида 2000 йилда америкаликлар турмуши қандай бўлишини тасвирлайди. Башоратчи ёзувчининг кароматича, шу даврга келиб АҚШ фуқаролари иш ҳақини нақд эмас, махсус карталар ёрдамида ола бошлайди. Ана шундай карталарга эга мамлакат фуқаролари саноат моллари, уй-рўзғор, маиший буюмлари, озиқ-овқат маҳсулотларини Американинг исталган жойида олишлари мумкин.
Бугунги кунда бу карта банк карталари эканлиги ҳеч кимни ажаблантирмайди. Аммо 130 йил аввал бу ёзувчининг мутлақо хаёлот маҳсули эди.
Т.МУРОД тайёрлади.