«Зарафшон»нинг бугунги (2019 йил 5 ноябрь, №139) сонида ўқинг
Ҳисоботларда «Ҳаммаси зўр» дейилган мактабларнинг 81 таси қишга тайёр эмас. Ургут, Нуробод, Қўшработ туманларидаги бир қатор мактабларда ҳамон иситиш тизими йўқ, борлари ҳам носоз, юзлаб мактаблардаги ҳожатхоналар ишлатишга яроқсиз. Вилоятдаги электр устунларнинг 61 фоизи ҳамон ёғочдан бўлиб, улар аллақачон ўз вазифасини ўтаб бўлган.
***
Вилоятимиз пахта хирмони 155,9 минг тоннадан ошди, яъни давлатга пахта сотиш шартнома режасининг 76 фоизига тенг хомашё териб олинди. Ҳозиргача Нуробод тумани пахтакорлари давлатга пахта сотиш режасининг 97,5 фоизини, Иштихон тумани 87 фоизи ва Нарпай тумани деҳқонлари шартномадаги ҳосилнинг 85 фоизини териб олди.
***
Энди ҳисоблагич 8 йилда бир бор қиёслашдан ўтказилади.
***
- Ҳали янгисиз, банкимизга кредит сўраб келган мижоздан пул сўраб қўйманг тағин. Огоҳлантириб қўйиш менинг бурчим: “подвадит” қилманг, дейман-да.
“Сизга кредит берилади-ю, фақат яна озгина муддат кутасиз, илож қанча”, десангиз, фаросатли, дангал тадбиркор мақсадга кўчади-қўяди. Кутиб юргандан кўра, нақди билан ишни битказадиганлар оз эмас. Улар харажатсиз ҳаракат нолга тенглигини-да яхши билади...