2019 йил ихтиролари

Самарқанд давлат университети доценти Майсара Салоҳиддинова муаллифлигида “Ўзгарувчан валентликка эга бўлган ўткинчи металлар иони билан активлаштирган фосфат ва силикат шишаларга мураккаб майдонларнинг терморадиацион таъсирида фундаментал ютилиш чегарасини ва квант эффектларининг ўзгаришини тадқиқ этиш” мавзусидаги лойиҳа бўйича “Устройство высокотемпературной термообработки вне и в гамма поле радиационного источника” номли ишланмага патент олинди.

Шунингдек, физика-математика фанлари доктори Фарҳод Аҳмаджонов муаллифлигида “Воздействие примесных и радиационно-индуцированных дефектов на механизмы акустического затухания и акустическую и оптическую активность в металлах и диэлектриках” мавзусидаги лойиҳа бўйича “Устройство для прецизионного определения скорости акустических волн в материалах” номли ишланмага патент берилди.

Самарқанд давлат чет тиллар институти ижтимоий фанлар ўқитувчиси Р.Шодибоев ва “Таржима назарияси ва амалиёти” факультети талабаси Н.Саматова болалар онгини ривожлантирувчи «Мотессори доска»сини ишлаб чиқди. Шунингдек, институт талабалари - С.Номозова, Р.Жавбўриева, С.Ибрагимова ва Ф.Рафиева кўзи ожиз болалар учун инглиз тилини ўргатувчи махсус аудио китоб яратди. Институтнинг инглиз тили факультети талабалари - Ж.Насруллаев ва Ш.Орипов эса ўзбек тили орфографиясини тўғри ёзиш дастурини ихтиро қилди.

Самарқанд давлат тиббиёт институти ўқитувчилари - Гуландом Шодиқулова, Заррина Бобомуродова, Тўлқин Атоевлар муаллифлигида “Бириктирувчи тўқима дифференциаллашмаган дисплазияси бўлган ёшларда юрак қон-томир касаллиги асоратининг ривожланиш эҳтимолини аниқловчи дастур”га патент олинди. Шунингдек, институтнинг профессор-ўқитувчилари - Достон Тоиров, Илҳом Султонов, Ибрат Аҳмедов ва Салим Давлатовлар муаллифлигида “Ирсий боғлиқлик орқали ревматик касалликларнинг ривожланиш хавфлилик даражасини аниқлаш учун дастур”ига патент берилди.

Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти талабаси Сардорбек Раҳмонов “Ватанпарвар боғи” дастури ишлаб чиқди.