2020-2022 йилларда идоравий рақамли трансформация дастури ишлаб чиқилади
Президентимизнинг «Рақамли Ўзбекистон 2030» стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони лойиҳасига қўшимча равишда ҳужжат лойиҳаси тўғрисида”ги 2020 йил 25 августдаги топшириқ ижросини таъминлаш юзасидан вилоят ҳокимлиги томонидан чора-тадбирлар режаси белгиланди.
Унга кўра, рақамлаштириш бўйича устувор чора-тадбирларни молиялаштириш манбаларини ва ижрочи масъулларни кўрсатган ҳолда, 2020-2022 йилларда идоравий рақамли трансформация дастури ишлаб чиқилади.
Бунда:
соҳа бўйича рақамли инфратузилмани ривожлантириш, ўз фаолиятига ахборот тизимларини ва дастурий маҳсулотлар, электрон хизматлар ва сервисларни жорий этиш, кадрларни ўқитиш ва малакасини ошириш назарда тутилган.
Рақамлаштириш бўйича устувор чора-тадбирларни молиялаштириш манбаларини ва ижрочи масъулларни кўрсатган ҳолда 2020-2022 йилларда ҳудудий рақамли трансформация дастурлари ишлаб чиқиш,
Бунда:
Ҳудудий рақамли инфратузилмани ривожлантириш (оптик толали алоқа линияларини қуриш, Интернетга кенг полосали уланишни кенгайтириш, ижтимоий объектларни Интернетга улаш, мобиль алоқани ривожлантириш), маҳаллий давлат ҳокимлик органлари ва ҳудудий буйсунув корхоналари фаолиятига ахборот тизимларини ва дастурий маҳсулотларни, электрон хизматлар ва сервисларни жорий этиш, ҳудудларда рақамли индустрияни ривожлантириш, аҳолини ўқитиш ва кадрлар малакасини ошириш белгиланган.