2024 йилда 263,9 млрд сўмлик ноқонуний ўтказилган харид натижалари бекор қилинди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги давлат буюртмачилари томонидан амалга оширилаётган харидларни доимий равишда мониторинг тартибида ўрганиб боряпти.

Жумладан, 2024 йилда 552,5 млрд сўмлик 273 та харидлар ўрганилган.
Натижада:
- 234 та ҳолатда жами 263,9 миллиард сўмлик харид натижалари бекор қилинган;
- вазирлик ва идораларга 257 та тақдимнома киритилган;
- ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органларига 273 та сўровнома юборилган;
- қонунчилик талабларини бузган 104 нафар шахс маъмурий, 44 нафар шахснинг интизомий жавобгарликка тортилиши таъминланган.
Давлат буюртмачилари томонидан амалга оширилаётган харидларда қонунчилик талабларига риоя қилиниши ҳолатларини мониторинг қилиш ишлари давом эттирилмоқда.