25,4 минг гектарга тўқсонбости экинлар экилади, етиштирилган ҳосил қаерга сотилади?

Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 21 сентябрдаги “2021 йил ҳосили учун 2020 йилнинг сентябрь-октябрь ойларида пиёз ва саримсоқпиёз ҳамда ноябрь-декабрь ойларида “тўқсонбости” усулида экспортбоп сабзавот экинларини экиш, талаб этиладиган моддий ресурслари етказиб бериш чора-тадбирлари тўғрисида”ги йиғилиш баёни ижроси юзасидан вилоятимизда 25405 гектар майдонга тўқсонбости усулида экинлар экилиши белгиланди. Экинларнинг 5972 гектари фермер хўжаликлари, 19433 гектари деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқа ерларига жойлаштирилади. Ҳозиргача вилоят бўйича барча тоифадаги хўжаликларга талаб этиладиган 3808 килограмм уруғликнинг аксарият қисми жамғарилди, ёқилғи мойлаш материаллари, техник хизматлар, агротехник тадбирларнинг барчаси режалаштирилди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, тўқсонбости усулидаги экинлардан вилоят бўйича 370 минг тоннадан ортиқ ҳосил олиниб, унинг 45 минг тоннадан ортиғи экспортга ва 325 минг тоннасини ички бозорга йўналтириш режалаштирилган.