30 июнь - Ёшлар куни
- 30.06.2022 05:56
- 262
- Ўзбекистон
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 30 июнь куни республика "Камолот" қурултойида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташкил этилган кун – 30 июнь санасини мамлакатимизда Ёшлар куни деб эълон қилиш таклифи билан чиқди.
"Биз сизларни, бутун Ўзбекистон ёшларини Ватанимиз, жамиятимизнинг ҳал қилувчи кучи деб биламиз ва сизлар ҳамиша халқимизнинг мана шундай юксак ишончига муносиб бўласиз, деб ишонамиз.
Ўзбекистонимизнинг ёруғ ва фаровон истиқболини бунёд этишдек масъулиятли вазифани ким ўз зиммасига олади? Албатта, фақат замонавий билим ва касб-ҳунарларни пухта эгаллаган, мустақил фикрлайдиган, доимо эл-юрт тақдирига дахлдорлик туйғуси билан яшайдиган сиз, азиз ёшларимиз.
Сиз майдонга дадил чиқиб, бугунги кунда ҳаётнинг ўзи олдимизга қўяётган вазифаларни ҳал этишга қодирсиз", деди Президент.
Шундан буён 30 июнь куни юртимизда "Ёшлар куни" сифатида нишонлаб келинмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Имтиёзли нархдаги кўмир аҳолига қай тартибда берилади?
- 34 дақиқа аввал
- Долзарб