Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Илк маротаба 18 нафар ёшлар «Халқ таълими аълочиси» кўкрак нишони билан тақдирланди

30 июнь - Ўзбекистон ёшлари куни муносабати билан халқ таълими тизимида самарали меҳнат фаолиятини олиб бораётган, ислоҳотларни амалга оширишда ҳақиқий жонбозлик кўрсатаётган ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларни рағбатлантириш мақсадида илк маротаба 18 нафар ёшларга «Халқ таълими аълочиси» кўкрак-нишони топширилди.

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов мукофотланганларни қутлар экан, соҳада улар каби ёшлар фаолият юритаётганидан фахрланишини, бу нишон уларнинг келгуси фаолиятларида янада фаоллик кўрсатишларига ундашини ва уларнинг бунга муносибликларини қайд этиб ўтди.

30 июнь - Ўзбекистон ёшлари кунида "Халқ таълими аълочиси" кўкрак-нишони билан тақдирланганлар рўйхати:

1. Садуллаев Сарварбек Азимбаевич - Халқ таълими вазирлиги мактабларнинг истиқболли моделлари ва давлат-хусусий шерикчилик бошқармаси бошлиғи;

2. Абдуллаев Акобр Шокир ўғли - Халқ таълими вазирлиги ўқувчи ва ёшлар ташкилотлари билан ишлаш бошқармаси бошлиғи;

3. Азамова Муҳайёхон Аъзамходжаевна - Халқ таълими вазирлиги донор ва грантлар билан ишлаш бўлими бошлиғи;

4. Рашидов Ҳумоюн Ҳикматулла ўғли - Халқ таълими вазирлиги маънавий-ахлоқий тарбия бошқармаси бошлиғи ўринбосари;

5. Ҳамидов Акмал Амруллоевич - Халқ таълими вазирлиги умумий ўрта таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бош мутахассиси;

6. Маҳудова Севара Акрамовна - Халқ таълими вазирлиги мактабдан ташқари таълим, спорт ва туризмни ташкил этиш бошқармаси бош мутахассиси;

7. Абдуллаев Фаррух Рустам ўғли - Республика таълим маркази таълим сифати ва баҳолаш бўлими бошлиғи;
8. Матжанбаев Аллаяр Жангабаевич - Нукус шаҳар 34-умумий ўрта таълим мактаби ёшлар етакчиси (Қорақалпоғистон Республикаси);

9. Мирзаев Муҳаммадазиз Эркинжон ўғли - Андижон шаҳар 28-умумий ўрта таълим мактаби маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари (Андижон вилояти);

10. Хусенова Наргиза Ориповна - Ромитан тумани халқ таълими бўлими она тили ва адабиёт фани услубчиси (Бухоро вилояти);

11. Тошбоева Флора Абдуғаппор қизи - Жиззах шаҳар 22-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби ёшлар етакчиси (Жиззах вилояти);

12. Шодмонов Ўктам Рустам ўғли - Қарши шаҳар 7-умумий ўрта таълим мактаби ёшлар етакчиси (Қашқадарё вилояти);

13. Маматвалиев Самандар Алишер ўғли - Чортоқ тумани халқ таълими бўлими мaънавий-ахлоқий тарбия ва болалар ижтимоий ҳимояси шўба мудири (Наманган вилояти);

14. Нозимов Адҳамхужа Комилжон ўғли - Оқдарё тумани 47-умумий ўрта таълим мактаби директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари (Самарқанд вилояти);

15. Тўраев Жаҳонгир Ҳаким ўғли - Термиз шаҳар 5-умумий ўрта таълим мактаби ёшлар етакчиси (Сурхондарё вилояти);

16. Баҳодирова Гулноза Абдурасуловна - Ангрен шаҳар 39-умумий ўрта таълим мактаби директори (Тошкент вилояти);

17. Мамасолиев Жамшид Ҳабибулла ўғли - Бағдод тумани 5-умумий ўрта таълим мактаби директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари (Фарғона вилояти);

18. Қурбонов Диёр Нариманович - Урганч тумани 7-умумий ўрта таълим мактаби директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари (Хоразм вилояти).