44 миллион сўмлик жиноий жарима ундирилди
Жиноят ишлари бўйича Самарқанд тумани судининг 2020 йил 30 ноябрь кунидаги ҳукми билан судланган қарздор Ш.М.дан давлат фойдасига 44 миллион 460 минг сўм жиноий жарима ундириш белгиланган ва суднинг ижро варақасига асосан ижро ҳужжати Бюронинг Самарқанд тумани бўлими томонидан ижро иши юритилган.
“Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасига асосан қарздорга ижро ҳужжати ижросини ихтиёрий равишда таъминлаш учун 30 кунлик муддат берилган.
Шунингдек, Қонуннинг 42-1-моддасига асосан қарздорга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан четга чиқиш ҳуқуқларига вақтинча чеклов ўрнатилган.
Мазкур ижро ҳужжатига асосан қарздорнинг мол-мулкларини аниқлаш мақсадида “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 21,87-моддаларига тегишли ташкилотларга сўровномалар юборилган ва олинган маълумотларга асосан қарздорнинг барча мол-мулкларига таъқиқ қўйилган.
Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор Ш.М.дан 44 миллион 460 минг сўм пул маблағлари тегишли тартибда ундирилиб, ижро ҳужжати амалда Қонуннинг 41-моддаси 1-қисмига асосан тамомланган.
Дилшод ТИМИРОВ,
Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси бўлим инспектори.