6 ойда Самарқанддаги кичик саноат зоналарида 69 та лойиҳа ишга туширилди

Бугунги кунда вилоятда 7 753 та саноат корхонаси, шундан 7 693 та кичик корхона фаолият кўрсатмоқда.

Йилнинг биринчи ярмида саноат ишлаб чиқариш ҳажми 9,9 триллион сўмни, ўсиш суръати 107,2 фоизни ташкил этди. Бунда:

- тоғ-кон саноати 2,1 баробар (49,5 миллиард сўм)га;

- тўқимачилик маҳсулотлари 1,3 баробар (467,7 миллиард сўм)га;

- озиқ-овқат маҳсулотлари 1,2 баробар (651,2 миллиард сўм)га ошган.

Вилоятда ҳудудий саноат ишлаб чиқариш ҳажми эса 4 426,6 миллиард сўмни, ўсиш суръати 110,3 фоизга етди.

Вилоятдаги 26 та (158,4 гектар) кичик саноат зоналарида 143 та лойиҳа (775,7 миллиард сўм) жойлаштирилди. Шундан 69 та лойиҳа ишга туширилиб, ушбу корхоналар томонидан 69,3 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди.