60 йил илгари “Қора чечак”ни қандай енгишганди?
Бу роппа-роса 60 йил олдин содир бўлганди. Ўша пайтда собиқ иттифоққа коронавирусдан ҳам жиддий таҳдид бўлганди.
1960 йил бошида таниқли совет рассоми Алексей Кокорекин Ҳиндистондан хизмат сафаридан қайтиб келди. Унинг ҳарорати кўтарилиб, йўтала бошлади. Шифокорлар унга грипп ташхиси қўйишди ва бир кундан сўнг у вафот этди...
Кейин уни текширган терапевт вафот этди, сўнг шунчаки унинг ёнидан ўтиб кетган ишчи ўлди. Шунда фуқаролар урушида ишлаган кекса профессордан бошқа ҳеч ким ҳеч нарсани тушунмади. Айнан у шу даҳшатли иборани айтди: Қора чечак!
У бугунги коронавирус тезлигида тарқалиб кетар, лекин унинг оқибатида ўлим миқдори бир кун ичида тўқсон фоизни ташкил қилиши мумкин эди. Шундай қилиб, Москва ҳалокат ёқасида қолди...
Шунда ички ишлар вазирлиги, КГБ, ҳатто, ҳарбий разведка ҳам шифокорларга ёрдам бериш учун жалб қилинди. Улар эҳтиёткорлик билан, тез ва шовқинсиз ишлай бошлашди. Ўзини изоляциялаш режими ҳам эълон қилинмасдан, бошқа йўлни кўришди. Корхоналар, кинотеатр ва дўконлар одатдагидек очиқ эди.
Ўзини яккалаш ўрнига, “нолинчи бемор” билан алоқада бўлганлар ва “қўл бериб кўришганлар” тамойилига биноан ҳамма тезда аниқланди ва изоляция қилинди. Натижада фақат бемор олиб борилган Боткин касалхонаси ва у ташриф буюришга муваффақ бўлган Москва университети ёпилди. Кокорекиннинг дўсти Парижга учиб кетаётган самолёт қайтарилди. Тамом!
Бир вақтнинг ўзида 10 миллион доза вакцина етказиб берилиб, Москва ва вилоятнинг барча аҳолиси эмланди. Туну-кун қилинган ҳаракатлардан сўнг 44 кун ичида эпидемия енгилди. Натижада, чечак фақат уч кишининг ҳаётига зомин бўлди.
Интернет материаллари асосида Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.