7-8 сентябрь кунлари Самарқандда Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича йирик халқаро конференция бўлиб ўтади
- 04.09.2023 09:18
- 244
- Самарқанд
Анжуманда халқаро озиқ-овқат хавфсизлиги стандартлари, овқатланиш, қайта ишлаш ва озиқ-овқат сифати, экология ва озиқ-овқат хавфсизлигининг долзарб масалалари кўриб чиқилади. Конференция доирасида Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг кўргазмаси ҳам бўлиб ўтади
Тадбирда 30 дан ортиқ давлатдан вазир ва дипломатлар, шунингдек, халқаро ташкилотлар, молия ва илмий муассасалар — Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти, Жаҳон банки, Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича Ислом ташкилоти, Осиё тараққиёт банки ва бошқалар иштирок этади.
Конференцияда Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасини ислоҳ қилиш бўйича эришилган ютуқларни тақдим этади ҳамда билим ва инновацион ечимларни йўлга қўйиш учун жаҳон ҳамжамияти тажрибасига мурожаат қилинади.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Хотин-қизлар спортда беллашди
- 3 соат аввал
- Спорт
Судья ва ёшлар учрашуви ўтказилди
- 3 соат аввал
- Самарқанд
Самарқанд декларацияси
- Бугун, 11:12
- Долзарб