9-май Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Бюро ходимлари фахрийлар холидан хабар олишди

Шу кунларда юртимизнинг турли гўшаларида 9-май — Хотира ва қадрлаш куни кенг нишонланмоқда. Жумладан, ушбу сана муносабати билан Мажбурий ижро бюросининг Самарқанд вилоят бошқармаси ходимлари Бюро органларида кўп йиллар меҳнат қилиб ҳозирда кексалик гаштини сураётган фахрийлар холидан хабар олинди.

Устоз деганда, ҳар қайси инсон кўнглида чуқур ҳурмат – эҳтиром ва чексиз миннатдорлик туйғулари, шу билан бирга, ҳеч қандай бойлик билан ўлчаб ва адо қилиб бўлмайдиган қарздорлик ҳисси пайдо бўлади. Шогирдлар устоз ўгити ва панд-насиҳатларига доим амал қилиб борса, улар олдидаги илк бурчларини адо этган ҳисобланади.

Бюро ходимлари байрам муносабати билан Бюро органларида кўплаб ҳалол ва пок шогирдларни тарбиялаган устоз фахрийлардан бири, айни дамда фарзандлари, набиралари ардоғида бўлган устозларни хонадонига ташриф буюриб уларнинг ҳолидан хабар олинди.

Бу каби инсонларнинг ҳаёт йўлларидан андоза олишимиз ва тажрибаларига таянишимиз лозим. Албатта, ана шундай тадбирлар мамлакатимизда инсон қадри нақадар улуғлигидан далолат бериши билан бир қаторда, ёш авлодни кексаларга ҳурмат руҳида тарбиялашга ҳам хизмат қилади.