Адлия идоралари 53 та оилани яраштириб, шунча оилага ажрим гувоҳномаси берган
Вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг халқ депутатлари вилоят Кенгашига берган ҳисоботида шу ҳақда гап боради.
Ҳисоботга кўра, йилнинг олти ойида 2 минг 300 та (1782 та судлар томонидан, 518 та ФҲДЁ томонидан) оилавий ажримлар қайд этилган. Айтилишича, бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 93 та кам.
Маҳаллаларда ўтказилган хатловларда 7890 ҳужжатга эга бўлмаган шахс аниқланиб, 7290 нафарига тегишли ҳужжатлари расмийлаштириб берилган. Жумладан, 987 та туғилганлик, 572 та ўлим, 376 та ID-карта, 141 та никоҳ, 53 та суд қарори асосида ажрим гувоҳномалари расмийлаштирилган.
Дарвоқе, ҳолат йил аввалида - 1 апрелгача бўлган даврда қайд қилинган.
ФҲДЁлар эса олти ойлик фаолияти давомида шунча оилани яраштирган. Ғалати парадокс...