“Адолат” ёлланма ҳамда мавсумий ишчилар манфаатини қўллаб-қувватлайди, ҳимоя қилади

“Адолат” социал-демократик партиясидан Президентликка номзод Б.Абдуҳалимовнинг Самарқанд вилоятидаги ишончли вакили Муҳиба Бобобекова Самарқанд шаҳар, Ургут ҳамда Самарқанд туманлари сайловчилари билан учрашди.

Тадбирда маҳалла фаоллари, тиббиёт, таълим соҳаси ходимлари, ҳарбийлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

М.Бобобекова Б.Абдуҳалимовнинг сайловолди дастури, унда олдига қўйган мақсад ва вазифаларини оддий, содда тилда аҳолига етказди. Номзод дастуридан ўрин олган ҳаётбахш, халқчил ғоялари халқ орасида қизғин қўллаб-қувватланди. 

- Сайловолди дастурда онкология, сил, қанд касалликларини олдини олиш, бу касалликларни тўлиқ давлат ҳисобидан даволаш, дори-дармон билан таъминлаш борасидаги фикрлари партиямизнинг “Адолат - ҳар бир инсон учун” деган шоирини амалиётга тадбиқ этилишининг яна бир намунаси, - деди ишончли вакил. - Дастурда кўзда тутилган тиббиётнинг бирламчи бўғинини кучайтириш, айниқса, қишлоқ ва маҳаллаларда тиббий хизматни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, “Тиббий маданият” тизимини яратиб, аҳолига замонавий, юқори технологияли, ихтисослаштирилган ва малакали тиббий хизмат кўрсатиш вазифалари орқали аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга ва саратон, қанд, сил каби “ёшариб” келаётган баъзи касалликларнинг олдини олишда дастурил-амал бўлади.

Шунингдек, тадбирда сўз олганлар номзоднинг дастуридан ўрин олган қишлоқ ҳаётини тубдан янгилаш, куз-қиш мавсумида ҳар бир қишлоқда узлуксиз ва эҳтиёжни тўлиқ таъминлайдиган даражада табиий газ ва электр энергияси билан таъминлайдиган тизимни жорий этиш, уй-жойлар нархини тушириш, мамлакатимиз ва чет элда ишлаётган ёлланма ҳамда мавсумий ишчиларга кенг шароитлар яратиб бериш орқали уларнинг меҳнатига яраша ҳақ олишини, меҳнат стажига қўшилишини ва келажакда муносиб пенсия олиш учун шароитлар яратилиши борасидаги фикрларини қизғин маъқулладилар.

“Адолат” СДП Самарқанд вилоят Кенгаши ахборот хизмати.