Афғонистон собиқ полициячилари тартиб ўрнатишда Толибонга ёрдам беради
Афғонистоннинг олдинги ҳукумати даврида хавфсизлик кучларида хизмат қилган полициячилар ўз вазифаларига қайтиш ва Толибонга Кобулда тартибни сақлашга ёрдам беришга қарор қилишди, деб хабар берди Tolo News.
"Ҳозирда Афғонистон пойтахтида жойлашган Толибон кучлари тез орада собиқ ҳукумат полицияси ходимлари ва радикаллар комбинацияси билан алмаштирилади. Уларнинг ҳаммаси бир хил форма кияди", дейилади хабарда.
Август ойининг ўрталарига келиб, Америка ҳарбий контингенти Афғонистондан чиқиб кетиши фонида Толибон барча йирик шаҳар ва чегара ўтиш жойларини эгаллаб олди.
31 августга ўтар кечаси АҚШ ҳарбийлари Кобул аэропортини тарк этиб, Ислом Республикасида қарийб 20 йиллик фаолиятига нуқта қўйди.
Толибон раҳбарлари чет эл ҳарбийлари кетиши билан мамлакатда уруш тугади, дея эълон қилишди.
Ўтиш қийин Панжшир вилояти Афғонистонда жангарилар назоратидан ташқаридаги ягона ҳудуд бўлиб қолмоқда.
Қаршилик кучлари Ислом Республикаси шимоли-шарқидаги Баглан вилоятида ҳам ҳарбий фаолликни кучайтира бошлади.