Афғонистонда автомобиль портлатилиши оқибатида 13 киши ҳалок бўлди
- 04.10.2020 17:13
- 63
- Хориж
Афғонистоннинг Нангархан вилоятида содир бўлган портлаш оқибатида 13 киши ҳалок бўлди, 30 кишидан ортиқ одам жароҳатланди. Бу ҳақда Tolo News телеканали маҳаллий ҳукумат берган маълумотга таяниб хабар берди.
Вилоят губернатори вакили Атаулла Хогянининг сўзларига кўра, мина ўрнатилган автомобиль кундуз куни портлатилган. Автомобиль губернатор Ғани Ғанихил (Ghanikhil) резиденцияси биносидан узоқ бўлмаган жойда портлаган. Бундан ташқари, жангарилар губернатор резиденциясига бостириб киришга уринган, бироқ хавфсизлик кучлари уларни қайтаришга муваффақ бўлган.
Вилоят кенгаши аъзоси Убайдулло Шинварининг маълум қилишича, ҳалок бўлганларнинг 8 нафари тинч аҳоли бўлган.