Афғонистонда зилзила қурбонлари сони 900 дан ошди
- 22.06.2022 17:45
- 216
- Хориж
Аввалроқ Афғонистонаги зилзила ҳақда хабар берилганди. Кейинги маълумотларга кўра, офат 920 кишининг ёстиғини қуритган.
5,9 магнитудали мазкур зилзила қурбонлари ошиши мумкин, 600 га яқин киши жароҳатланган айтилмоқда. Табиий офат сешанбадан чоршанбага ўтар кечаси мамлакат жануби-шарқида жойлашган Хост ва Пактика провинцияларида юз берди. Ер силкинишлари қўшни Покистон, шунингдек, Ҳиндистонда ҳам сезилган.
Маҳаллий аҳолининг сўзларига кўра, зилзила натижасида кўчкилар содир бўлган.
Маҳаллий қишлоқлардаги кўплаб уйлар вайрон бўлган, одамлар ҳали ҳам вайроналар остида қолмоқда. Қутқарув ишлари давом этмоқда, ярадорлар вертолётда шифохоналарга эвакуация қилинмоқда.
Мамлакат расмийлари шошилинч ёрдам сўраб халқаро гуманитар ташкилотларга мурожаат қилган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Эшак арава ортидан “Captiva”, “Hyundai”
- 2 соат аввал
- Самарқанд
Ғалла ўримида хавфсизлик муҳим
- 2 соат аввал
- Қишлоқ хўжалиги
Самарқанд - БМТ форуми мезбони
- 3 соат аввал
- Самарқанд
Яқин Шарқдаги вазият: Эрон ТИВ Москвада
- Бугун, 10:17
- Хориж
СамДТУда “Битирувчилар оқшоми” ўтказилди
- Бугун, 09:22
- Таълим