Афғонистонга Термиз орқали БМТнинг инсонпарварлик юклари етказилади
- 16.12.2021 09:42
- 29
- Самарқанд
Бугун БМТнинг Қочқинлар бўйича агентлиги Термиз шаҳридаги Юк ташиш марказидан Aфғонистонга гуманитар ёрдам юкланган юк машиналарини жўнатди. Юк таркибида 40 тонна зарурий буюмлар бор.
“Биз Ўзбекистон ҳукумати ва Термиздаги маҳаллий ҳамкорларнинг доимий қўллаб-қувватлаётганини қадрлаймиз, бу эса БМТнинг Қочқинлар бўйича агентлигига энг зарур бўлганда инсонпарварлик ёрдамини тез кўрсатиш имконини беради”, деди агентликнинг катта маслаҳатчиси Франк Ремус.
Ремуснинг айтишича, ҳозирда миллионлаб афғонлар озиқ-овқат таъминотидан маҳрум бўлиб, қаҳратон қишга ўта ҳимоясиз бўлган бир пайтда, мамлакатда инсонларнинг ҳаётини сақлаб қолиш ва гуманитар инқирознинг олдини олиш учун шошилинч ёрдам зарур.
Теглар:
БМТ
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- 2 соат аввал
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!