Аҳоли томорқа ва ижара ерларидан қандай фойдаланмоқда?

Самарқандда “Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгилаб берилган янги тизим асосида аҳолининг томорқа ва ижара ерларидан самарали фойдаланиш орқали даромадларини ошириш чора-тадбирлари” мавзусида республика кўргазмали семинари бошланди.

Семинарда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари ҳамда қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари, шароити оғир 71 та туман ҳокимлари, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Марказий банкнинг ҳудудий бошқармалари бошлиқлари, ҳар бир ҳудуддан 10 нафардан оғир аҳволдаги 1024 та маҳаллада фаолият кўрсатаётган ҳоким ёрдамчилари ва ОАВ вакиллари иштирок этмоқда.
Семинар иштирокчилари дастлаб давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган янги тизим асосида Самарқанд тумани Шўрбойича маҳалласида аҳолига ижарага берилган ерларда “Бир контур – бир маҳсулот” тамойили асосида сабзи маҳсулотини етиштириш, ички бозорга етказиб бериш ва экспортга чиқариш жараёнлари билан танишдилар.