Aлишер Қодиров барча аёлларнинг иш вақтини қисқартиришни таклиф қилди
- 06.01.2023 12:20
- 90
- Ўзбекистон
Фарзанди боғчага бораётган бюджет ташкилотида ишлайдиган аёлларнинг иш ҳақи камайтирилмаган ҳолда иш вақтини қисқартириш белгиланди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Алишер Қодиров ўзининг телеграм саҳифасида бунга қўшимча ўз таклифини ёзиб қолдирган.
“Боғчадан фарзандини вақтида олишига вазифаси халақит бераётган аёлларга иш вақтини қисқартириш жуда яхши, лекин бу масаланинг ярми… Ишлайдиган, оилали аёллар учун эрталаб ишга бир соат кечроқ келиш ва иш вақтидан бир соат вақтлироқ кетишни расмийлаштириш керак”, деган Қодиров.
Депутатга кўра, агар шундай қилинса, аёл ходимнинг иш самарадорлиги сезиларли ошади, оилада муҳит ўзгаради.
“Қолаверса, натижа кўп ишлаш эмас, самарали ишлашнинг ҳосили эканини ҳамма тан олмаса ҳам, жуда яхши билади”, дейди Қонунчилик палатаси вакили.