Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

"Анор - 2022" республика босқичидан самарқандлик тадбиркор аёллар қуруқ қайтмади

Яқинда Самарқандда ишбилармон аёллар ўртасида ўтказилган "Анор- 2022" кўрик-танловининг вилоят босқичи ғолиблари эълон қилинган эди.

Кеча мазкур танловнинг республика босқичида самарқандлик ишбилармон аёллар муносиб иштирок этди. "Анор- 2022" кўрик-танловининг республика босқичида "Ишлаб чиқариш йўналишидаги энг яхши тадбиркор аёл" номинациясида Ургут туманидаги “Зарина сифат текстиль” корхонаси раҳбари Зарина Расулова 2- ўринга муносиб кўрилган бўлса, "Энг яхши хизмат кўрсатувчи корхона” номинациясида Самарқанд шаҳридаги “Жавлон аудит сервис” аудиторлик ташкилоти раҳбари Шаҳноза Нуриддинова учинчи ўринга лойиқ, деб топилди.