Анқарада кучли ёмғир туфайли юзага келган тошқинда уч киши ҳалок бўлди
- 10.06.2019 16:02
- 106
- Хориж
Туркия Республикаси пойтахти Анқара шаҳрида Тошкентдагидек кучли сел келиши кузатилди. Ёғингарчилик оқибатида сув тошқини келиб чиқди, натижада уч киши ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Анқара ҳокимияти расмийлари маълум қилмоқда.
Баёнотда айтилишича, Чанқая туманида сувга ғарқ бўлган Айше Арслан, Этимесгут туманида иш жойига тўлган сувни чиқариб ташлашга уринаётганда электр токи урган Метин Алшиник ҳамда квартирасига тўлган сув сабаб қўрқув ва ҳаяжондан юрак хуружига учраган Метин Ўндер исмли фуқаролар ҳаётдан кўз юмишган.
“Бундан ташқари, баъзи туманларда экин майдонлари ҳам сув остида қолган. Барча мутасадди ташкилотлар ёғин бошлаган дақиқалардан бошлаб ўзлари масъул бўлган йўналишларда керакли тадбирларни амалга оширмоқдалар”, дейилади баёнотда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа