АҚШда сўнгги кеча-кундуздаги энг кўп ўлим ҳолати қайд этилди
- 08.04.2020 14:08
- 486
- Хориж
Бир кеча-кундузда АҚШда коронавирус оқибатида 1736 нафар бемор вафот этди. Мамлакатда эпидемия тарқалиши бошланган кундан буён бу энг юқори кўрсаткич бўлди, деб хабар бермоқда “Спутник” нашри.
Ўлим ҳолати бўйича олдинги рекорд натижа 4 апрельда қайд этилган эди. Ўшанда бир кеча-кундузда 1344 нафар бемор вафот этган.
Бугунги кунгача АҚШда жами коронавирус қурбонлари сони 12700 нафардан ошиб кетди. Эпидемия маркази Нью-Йорк шаҳри бўлиб қолмоқда. У ерда 4009 нафар бемор қурбон бўлгани қайд этилган.
Мамлакатда касаллик юқтирганлар сони 400 мингга яқинлашмоқда, 22 минг нафар бемор соғайишга муваффақ бўлган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа