Аргентинада карантинга қарши намойишлар бўлиб ўтди

Аргентинанинг бир қанча ҳудудида ҳукумат қарорларига ва карантинга қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтди. Бу ҳақда TN телеканали хабар берди.

Энг кўп норозилик намойишлари мамлакат пойтахти Буэнос-Айресда кузатилди. Бошқа ҳудудлардан фарқли ўлароқ, Аргентина пойтахти 112 кундан буён қатъий карантинга олинган.

Бундан ташқари, мамлакатнинг Тукуман, Мендоса, Неукен, Санта-Фе, Сан-Хуан, Кордова каби провинцияларида озодлик учун ва коррупцияга қарши намойишлар бўлиб ўтди.

9 июль куни Аргентина мустақиллик байрамини нишонлади. Шу сабабдан айнан байрам куни одамлар қўлларига байроқ олиб кўчага чиқдилар ва ҳукуматдан уларнинг ҳуқуқларини ҳурмат қилишини талаб қилишди.