Аргентинада янги иқтисодий сиёсатга қарши намойишлар бўлиб ўтмоқда
Буэнос-Айресда янги ҳукуматнинг иқтисодий сиёсатига қарши норозилик намойишлари ўтмоқда. Президент Хавиер Майли инаугурациясидан 10 кун ўтгач, одамлар кўчаларга чиқиб, ҳукуматнинг ўзи "шок"ли деб атайдиган барча соҳаларда харажатларни қисқартириш сиёсатига қўшилмаслигини билдирган.
Намойишчилар Буенос-Айрес марказидаги кўчаларни эгаллаб олишган. Юзлаб одамлар президент саройи жойлашган марказий майдон томон ҳаракатланмоқда.
Сўнгги маълумотга кўра, мамлакат президенти норозилик намойишлари фонида иқтисодиётни либераллаштириш бўйича 300 дан ортиқ ислоҳотлар тўғрисидаги фармонни имзолаган.
Бу чора-тадбирлар қаторига давлат корхоналарини хусусийлаштиришни тақиқловчи қоидани бекор қилиш, нархларни тартибга солишдан воз кечиш ва ташқи савдони енгиллаштириш, яъни бугундан бошлаб экспортни тақиқлаш бекор қилинади. Бироқ улар албатта парламентда муҳокама қилиниши керак, дейди Майлининг ўзи халққа мурожаатида.