Тбилиси Европа Иттифоқига номзод мақомини олганини нишонламоқда

Ўн минглаб одамлар Тбилиси кўчаларига чиқишди ва Европа Иттифоқининг мамлакатга Иттифоқ аъзолигига номзод мақомини бериш ҳақидаги тарихий қарорини нишонлашди.

2022 йилнинг 3 мартида, Россиянинг Украинага бостириб киришидан бир ҳафта ўтиб, Грузия Молдова билан бирга Европа Иттифоқига аъзо бўлиш учун расман ариза берди. 28 февраль куни Киев ҳам худди шундай сўров юборган.

Июнь ойида Европа Иттифоқи етакчилари Молдова ва Украинага номзод мақомини берди, бироқ Грузияни рад этди.

Кейин Европа Кенгаши алянс мамлакатлари раҳбарлари Грузиянинг Европа истиқболини тан олишга ва 12 та “устуворлик”ни бажаргандан сўнг дарҳол унга номзод мақомини беришга қарор қилганини эълон қилди.