Аргентиналик намойишчилар мамлакат президенти ўтирган микроавтобусга ҳужум қилди
Аргентинанинг Чубут минтақасидаги фойдали қазилмалар қазиб олишга қарши намойишчилар гуруҳи Аргентина президенти Алберто Фернандесни олиб кетаётган микроавтобусни тошбўрон қилишди, дея хабар берди La Nacion.
Таъкидланишича, Фернандес Чубут вилоятига ёнғинлардан зарар кўрган ҳудудларни кўриш учун келган.
La Nacion газетаси журналистлари президент машинасини ўраб турган намойишчилар машинага ёпирилгани, транспортни уриб, силкитиб, йўлдан чиқаришга ҳаракат қилганини видеога олишди.
Таажжубланарлиси, полиция яқин атрофда кўринмади. Телеканал эфирида Аргентина раҳбари қўриқчилари одамларни четга суриб ташлаётгани намойиш этилди.
Шундан сўнг Фернандес ва унга ҳамроҳ бўлганлар салонга ўтиришди ва микроавтобус секин жойидан жилди. Ортидан отилган тошлар машина деразаларини синдирди.
Материалда микроавтобус йўловчиларидан биронтаси можаро пайтида жароҳат олганми ёки йўқми айтилмаган. Чубут провинциясидаги кичик Лаго Пуэло шаҳарчаси аҳолиси ҳукуматнинг минтақада қазилма ишларини кенгайтириш режаларидан норози бўлиб чиқишди.