Асосланмаган, нотўғри ахборот тарқатган фуқаро 6 суткага қамалди

2020 йил 6 май куни “Фейсбук” интернет тармоғида “Новости Самарканда” гуруҳида Руслан Х. номи билан қайд этилган профил билан “Урра хуш хабар, эртага карантин тамом мажлисда Президент айтди” номли нотўғри маълумотлар тарқатилди.

Олиб борилган суриштирув натижасида “Фейсбук” ижтимоий тармоғидаги профил фойдаланувчиси Руслан Х. Самарқанд шаҳар Ўзбекистон кўчаси 114“А”-уй, 9-хонадонда яшовчи, 1967 йилда туғилган Руслан Х. эканлиги аниқланди.

Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ 3-сон ИИБ ходимлари Руслан Х.нинг яшаш манзилига борган вақтида, фуқаро ички ишлар ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмасдан фаол қаршилик кўрсатган.

Фуқаро шаҳар 3-ички ишлар бўлими маъмурий биносига олиб келиниб, қолдирган эълони нотўғри маълумот эканлиги ҳақида расман огоҳлантирилган.

Унинг ички ишлар ходимларига нисбатан қилган хатти-ҳаракатлари ва кўрсатган қаршиликлари Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 194-моддаси ҳамда 195-моддалари тартибида ҳужжатлаштирилиб, Самарқанд шаҳар маъмурий ишлар бўйича судига юборилган. Интернет тармоқлари орқали нотўғри маълумот тарқатган Руслан Х.га нисбатан 6 сутка қамоқ жазоси тайинланди.

Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ.