“Авто 60 ой" масъулларига эътирозингиз борми?
“Авто 60 ой” масъулияти чекланган жамияти масъуллари устидан суд жараёни Самарқандда ҳам давом этмоқда.
Агар сизда жамият масъулларига эътирозингиз бўлса, судга қуйидаги вақтларда мурожаат қилишингиз мумкин:
- Самарқанд шаҳри ҳамда Самарқанд туманида яшовчи жабрланувчилар
2020 йил 19 октябрь куни соат 09:00 да;
- Булунғур, Жомбой ва Тойлоқ туманида яшовчи жабрланувчилар учун 2020 йил 20 октябрь куни соат 09:00 да;
- Ургут туманида яшовчи жабрланувчилар 2020 йил 20 октябрь куни соат 14:00 да;
- Каттақўрғон шаҳар, Қўшработ ва Пайариқ туманларида яшовчи жабрланувчилар 2020 йил 21 октябрь куни соат 09:00 да;
- Нуробод, Оқдарё ва Иштихон туманларида яшовчи жабрланувчилар 2020 йил 21 октябрь куни соат 14:00 да;
- Пахтачи ва Каттақўрғон туманларида яшовчи жабрланувчилар 2020 йил
22 октябрь куни соат 09:00 да;
- Паст Дарғом ва Каттақўрғон туманларида яшовчи жабрланувчилар 2020 йил 22 октябрь куни соат 14:00 да жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят судининг очиқ суд мажлисига етиб келишлари сўралади.
Изоҳ: Ургут, Тойлоқ, Қўшработ, Иштихон, Пахтачи, Паст Дарғом ва Булунғур туманида яшовчи жабрланувчилар шу туман судига келиб, видеоконференцалоқа тизими орқали иштирок этишлари мумкин.
Мурожаат учун телефон: 66 234-85-06.
Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят суди.