Ахборот-ресурс маркази янги бинода фаолият бошлади

Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти ахборот-ресурс марказининг янги биноси фойдаланишга топширилди.
Шу муносабат билан ўтказилган тантанали тадбирда Самарқанд вилоят ҳокимлиги ва жамоатчилиги, олий таълим муассасалари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

22 нафар мутахассис ўз иш фаолиятини бошлаган мазкур зиё маскани бугунги кунда 143 минг китоб фонди, 14900 та бадиий ва илмий адабиётларни ўзида қамраб олган электрон каталог, 7500 дона электрон нусхадаги адабиётлар билан таъминланган.

Шунингдек, ахборот-ресурс маркази энг сўнгги ахборот коммуникация воситалари билан жиҳозланиб, интернет тармоғи орқали ZiyoNet ахборот-таълим портали ва жаҳон кутубхоналари билан боғланган.
Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.