Аёл кишининг иккита қимматбаҳо машинасини ёқиб юборган самарқандлик йигит шериги билан қўлга олинди

Жорий йилнинг 8 март куни тахминан соат 5:30 да Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Шаҳрисабз кўчасида 36 ёшли Камила И.га тегишли “Mercedes-Benz GLS300” (давлат рақами 01 Y 549 HB) ва “BMW X5” (давлат рақами 01 F 701 XA) русумли автомобилларнинг қасддан ёқиб юборилгани ҳақида хабар берган эдик.

Моддий зарар суммаси тахминан 225 000 АҚШ доллари миқдорида баҳоланган.

Ушбу факт бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 173-моддаси иккинчи қисми “в” банди билан жиноий иш қўзғатилган эди.

Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, кўрилган чоралар давомида иккита автомобилларни қасддан ёқиб юборганликда гумонланувчи 30 ёшли самарқандлик Турсин Э. ва Тошкент вилоятида яшовчи 26 ёшли Шаҳзод Ш.лар аниқланиб, қўлга олинди.