"Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизлар муаммоси ўрганилди

Вилоят суди ҳамда Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан шаҳарда сайёр қабул ўтказилди.

Унда Самарқанд вилоят суди судьяси Отабек Набиев, жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди раиси ўринбосари Бекзод Жумабоев, судья Зарифа Аҳмедова ҳамда шаҳар ҳокимлиги вакиллари Самарқанд шаҳрининг 3-сектор ҳудудида яшовчи “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар муаммоларини ўрганди.

Сайёр қабул давомида судьялар хотин-қизларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатди, шаҳар ҳокимлиги масъуллари томонидан ечими топилмаётган муаммоларни ҳал этиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгиланди.

Ориф Пардаев,
жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг раиси.