“Баҳодир Ялангтўш” тарихий фильми суратга олинмоқда
Регистоннинг Шердор ва Тиллакори мадрасаларини бунёд этган Баҳодир Ялангтўш ҳақида ҳикоя қилувчи “Баҳодир Ялангтўш” тарихий фильмининг съёмка ишлари давом эттирилмоқда.
Фильм энг юқори замонавий бадиий ва технологик савияда суратга олиш имконини берадиган“Ўзбекфильм” киноконцерни”нинг янги панорамали павильонида олинмоқда. Агар илгари йирик блокбастерлар ва жанговар фильмлар хромакей ёрдамида суратга олинган бўлса, бугун Stage craft технологиясидан фойдаланиш билан ҳаммаси глобал миқёсда ўзгаради. Технология битта павильоннинг ўзида юқори сифатли тасвирни олиш имконини беради. Қимматбаҳо декорациялар ўрнига саҳнанинг орқа томонига керакли атмосферани тўлиқ етказиб бера оладиган йирик LED панеллар ўрнатилган.
Натижада виртуал оламнинг юқори сифатли тасвири экранда акс эттирилади ва оператор камерасига ҳеч қандай қийинчиликларсиз боғланади. Объектларнинг фондаги ҳолатини камеранинг жойлашишига қараб ўзгартириш сифатли фильм суратга олиш имконини беради.
Мазкур янги павильион “Ипак йўли дурдонаси” ХIV Тошкент халқаро кинофестивали доирасида тақдим этилган бўлиб, унда фестиваль меҳмонлари “Баҳодир Ялангтўш” тарихий фильмининг биринчи эпизоди суратга олинганини бевосита кўришган эди. Меҳмонлар режиссёр камерасида фильм қандай суратга олинаётганини томоша қилиш, ижодий жамоа ва фильм актёрлари билан яқиндан танишиш имконига эга бўлганди.