Башоратчи Ванга қандай кўр бўлиб қолган?
Ванга – асл исми Вангелия Гушерова бўлган қизалоқ 1911 йилнинг 31 январида Болгариянинг Петрич қишлоғида туғилган.
Отаси Панда Сурчев подачи бўлган. 3 ёшида онаси вафот этган, 11 ёшида тўфон натижасида кўзларига қум кириб кўр бўлиб қолган. Унгача ҳам ўзининг воқеа-ҳодисаларни олдиндан айтиб бериш қобилиятини намойиш қилган. Айтишларича, давлат раҳбарлари катта амалдор ва йирик сардорлар Ванга қабулида бўлганлар. Улар орасида СССРнинг собиқ биринчи раҳбари Леонид Брежнев, Куба Республикаси президенти Фидел Кастро, АҚШ собиқ президенти Жон Кеннеди, Ҳиндистон бош министри Лаъл Баҳодир Шастри ва бошқалар бор.
Биринчи башорати 12 ёшида отасига йўқолган қўйининг аниқ жойини айтади. 1941 йилдаги урушнинг 6 ой аввал башорат қилади. Ўлимидан сўнг қайтиб келишини ҳам Ванганинг ўзи башорат қилади. “Менинг қобилиятим франциялик кўзи ожиз қизга ўтади...” дейди. Бу қиз 8 ёшли (2013 йилда) Касдэ Убер эди.
Буюк башоратчининг ўзи 1996 йилнинг 11 августида вафот этади.
Иззатулла Норқувватов тайёрлади.