Коронавирус қачон тугайди? Ванганинг пандемия тугаши ҳақидаги башорати маълум бўлди
Машҳур башоратчи Ванга бутун дунё бўйлаб эпидемия "хўрознинг биринчи қичқириғи" билан якунланишини башорат қилган эди. Ушбу «хабар»ни Ванганинг қариндоши - унинг чўқинтирган отаси Сергей Косторной етказган.
Башоратчи — табиб ҳаёти давомида инфекциянинг тарқалиш манбасини айтиб келган. Шунинг учун ҳам назариётчилар уни айнан коронавирус ҳақида гапирган деган қарорга келишди.
Унинг таржимони Стоян Петров башоратчи кўпинча тилга олган "сариқ таҳдид"ни эслади. Шунингдек, Ванга 2020 йилда инсониятга таъсир қила бошлайдиган "дунёга таҳдид солувчи тож" ҳақида тез-тез гапирди. Кўринишидан, Ванга Хитойни назарда тутган, чунки касалликнинг манбаи айнан ўша - Ухань шаҳридаги маҳаллий балиқ бозори эди. Вирусни ҳам унинг биринчи штамми каби дастлаб "Ухань вируси" деб номланган.
Ванга инсоният касалликка қарши қуролга эга бўлишини билган, дея башоратини талқин қилади чўқинтирган отаси. Яъни, COVIDдан ҳимоя қилувчи бир ёки бир нечта вакциналар яратилади. Универсал "антидот" ихтиро қилингунига қадар камида икки йил кутиш керак бўлади, деб тушунтирди Косторной.
Одамлар касалликни енгишга қодир бўлган вақт ҳақида гапирар экан, башоратчи "хўроз қичқирадиган" кун - 2022 йил 21 мартни, қадимги славян гороскопи бўйича баҳорги тенгкунлик куни деб атаган. Бироқ, бундай аниқ прогноз скептиклар орасида шубҳа уйғотади, улар башоратда Хўроз йили, яъни 2029 йилга урғу берилган деб ҳисоблашмоқда.