"Бефойда": Хитой НАТОнинг эҳтимолий кенгайишига шундай муносабат билдирди

Хитойнинг Европа Иттифоқидаги ваколатхонаси НАТОнинг кенгайишига қарши чиқди ва уни гўёки глобал хавфсизликни таъминлаш учун қилинган саъй-ҳаракатларини бефойда деб айтди. Бу ҳақда департамент баёнотида айтилади.

“НАТОнинг кенгайиши дунёда хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашга ёрдам бермайди”, - дейилди Хитой вакиллигида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия президенти Владимир Путин француз ҳамкасби Эммануэль Макрон билан музокара якунлари бўйича Москва НАТОнинг шарққа томон кенгайишига қатъиян қарши эканини айтган эди. Бунда у Россиянинг “тажовузкор” ҳаракатлари ҳақидаги Ғарб баёнотлари мантиқсизлигига ишора қилди. Путин НАТОнинг шарқ томон кенгайиши Россия учун хавф туғдиришини тушунтирди. Ахир бу НАТОнинг Россия чегараларигача янада кенгайиши дегани.

НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг февраль ойи бошида НАТОнинг шарқ томон кенгайиши “катта муваффақият тарихи” эканини айтди. Унинг фикрича, бу Европада эркинлик ва демократиянинг тарқалишига хизмат қилади.