Бепул ҳуқуқий ёрдам кўрсатилади

Унда туризм соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлар дуч келаётган муаммолар ва уларни бартараф этиш масалалари муҳокама этилди.
– Бугунги кунда вилоятимизда сайёҳларга хизмат кўрсатувчи 107 та меҳмонхона ва 56 та туристик фирма мавжуд, – дейди Адвокатлар палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи О.Ахтамов. – Уларнинг фаолиятида учраётган муаммоларни ҳал этиш жараёнида ҳуқуқий ёрдам беришда адвокатура муҳим ўрин тутади. Шуни инобатга олиб, вилоятда фаолият кўрсатаётган адвокатлар туристик фирмаларга туризм билан боғлиқ масалаларда бир йил давомида бепул ҳуқуқий маслаҳат бериш ташаббуси билан чиқди.

Fолиб АБДУСАМАТОВ.