Беш нафар ғолиб ўқитувчи финалда қатнашади
Ўқитувчилар ўртасида илк бор ўтказилаётган математика фани бўйича республика фан олимпиадасининг Самарқанд вилояти босқичи бўлиб ўтмоқда.
Кеча, 12 декабрь куни ушбу синовларда 500 нафардан ортиқ вилоятдаги умумтаълим мактаблари, академик лицей ҳамда нодавлат умумтаълим мактабларининг математика фани ўқитувчилари тест орқали ўз билимларини синовдан ўтказди.
40 та очиқ ва ёпиқ тестларни муваффақиятли ишлаб, энг юқори баллар (максимал 50 балл)ни қўлга киритган 50 нафар педагоглар бугун, 13 декабрь куни ўтказиладиган синовларнинг иккинчи босқичида ёзма иш саволлари орқали ўз билимини намойиш этади. Улар орасидан юқори натижани қайд этган 5 нафар ўқитувчи 2021 йил февраль ойида бўлиб ўтадиган республика босқичига йўлланмани қўлга киритади.
Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати.