“Беш ташаббус олимпиадаси”: Ғолиблар мусобақанинг ҳудудий босқичига йўл олди
Вилоятда мазкур олимпиаданинг иккинчи мавсуми 10 сентябрда бошланган эди. Ҳозирга қадар иштирокчилар маданият, санъат, спорт, китобхонлик, ахборот технологиялари йўналишлари бўйича 14 танлов ва спорт мусобақаларининг маҳалла, сектор, туман (шаҳар) босқичларида иштирок этди.
Жумладан, мусобақаларнинг маҳалла босқичида 620 минг 396 нафар, сектор босқичида 205 минг 804 нафар, туман (шаҳар) босқичида 13 минг 716 нафар ёшлар қатнашиб, 2861 нафар иштирокчи олимпиаданинг ҳудудий босқичига йўл олди.
– Маҳалламизда икки мингдан зиёд ёшлар бор, - дейди Жомбой тумани Тут маҳалла фуқаролар йиғини ёшлар етакчиси Шоҳжаҳон Пардаев. – Шундан “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг иккинчи мавсумида 500 нафардан зиёд ўғил-қиз қатнашди. Улар маҳалла, сектор, туман босқичларида 14 та танлов ва спорт мусобақаларида беллашиб, 20 нафар иштирокчи вилоят босқичи йўлланмасини қўлга киритди.
Олимпиаданинг ҳудудий босқичи бугун, 7 ноябрдан 25 ноябргача ва республика босқичи 25 ноябрдан 16 декабрга қадар давом этади.
Фазлиддин Рўзибоев.