“Беш ташаббус олимпиадаси” мусобақаларига старт берилди

Маҳаллаларда истиқомат қилувчи ёшлар ўртасида “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг жорий йилги биринчи мавсуми бошланди.

Бу йилги олимпиадада маҳалла ёшлари 14-30 ёш тоифасида спортнинг 14 та - стритбол, воркаут, шахмат, шашка, енгил атлетика, футбол, мини-футбол, стол тенниси, армрестлинг, гимнастрада, волейбол, кураш ва гандбол ҳамда адаптив спорт тулари бўйича 5 босқичдан иборат спорт мусобақаларида беллашади.

Вилоят спорт бошқармаси маълумотларига кўра, ҳозирга қадар вилоятда олимпиадада иштирок этиш учун “5 tashabbus.uz” платформасидан 323 минг нафардан зиёд ёшлар рўйхатдан ўтган.

Жорий йилнинг 11-13 март кунлари олимпиада доирасида шашка бўйича дастлабки босқич мусобақалари бўлиб ўтади.

14-15 март кунлари спортнинг воркаут ҳамда 17-19 март кунлари шахмат бўйича биринчи босқич (кўчалараро маҳалла босқичи) ўтказилади. Шунингдек, гандбол бўйича мусобақалар иккинчи, яъни маҳаллалараро сектор босқичидан бошланиб, 24-26 март кунлари ташкил этилади.