“Беш ташаббус олимпиадаси”: Пахтачилик ва нарпайлик ёшлар стритбол мусобақасининг республика босқичида ғолиб бўлди

Самарқанд шаҳрида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида маҳалла ёшлари ўртасида 16-21 ва 22-30 ёш тоифасида стритбол бўйича “C” лига мусобақасининг республика босқичи ўтказилди.
Унда республиканинг барча ҳудудидан мусобақанинг вилоят босқичида ғолиб бўлган ёшлар иштирок этди.
Мусобақа натижасига кўра, 16-21 ёш тоифасида ўғил болалар ўртасида Пахтачи туманининг Сулувқўрғон маҳалласи, хотин-қизлар ўртасида туманнинг Сардоба маҳалласи жамоалари ғолиб бўлди.
22-30 ёш тоифасида эса эркаклар ўртасида Нарпай туманининг Амир Темур маҳалласи ёшларига тенг келадигани топилмади.
Мусобақада биринчи ўринни эгаллаган ёшлар маҳалласига универсал спорт майдончалари қуриб берилади.