Бильярд усталари Самарқандда жам бўлди
Самарқанд шаҳрида Янги йил муносабати билан бильярд бўйича халқаро очиқ чемпионат ўтказилди.
“IRBIS-S” бильярд клуби ҳамда билярд спорти федерацияси вилоят бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган турнирда мамлакатимиз ва Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон республикаларидан 64 нафардан ортиқ спортчи қатнашди.
Мукофот жамғармаси 65 миллион сўмни ташкил этган очиқ чемпионат уч кун давом этди ва унда маҳоратли бильярдчилар қизғин баҳслар олиб борди. Дастлаб иштирокчилар орасидан энг кучли 8 нафар спортчи аниқланди ва улар совринли ўринлар учун беллашди.
Мамлакатимиз вакили, сурхондарёлик Баҳром Рўзиев финалда қирғизистонлик спортчи билан беллашиб, олтин медални қўлга киритди ва 20 миллион 500 минг сўм пул мукофоти билан тақдирланди. Кумуш медал эгасига эса 10 миллион 200 минг сўм пул мукофоти берилди.
Вакилларимиздан – фарғоналик Нодир Мирзаев ва Тошкент вилоятидан келган Аҳрор Хатанов бронза медаллари ва 2 миллион 400 минг сўмдан пул мукофотларига сазовор бўлди.
5-8-ўринларни эгаллаган Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон спортчиларига 2 миллион 400 минг сўмдан пул мукофотлари топширилди.